Yangiliklar

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Самарқанд филиали академик лицейида «Умр тезликдан муҳимдир» мавзуида тадбир ўтказилди

Dekabr 07, 2022 / Ko'rildi 182

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали академик лицейида «Умр тезликдан муҳимдир» мавзуида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда иштирок этган  Самарқанд вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати  йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармаси матбуот хизмати ходимлари Хуршид Сафаров, Нодирбек Исроилов йўл-транспорт ҳодисаларга олиб келаётган сабаблар  ва уларни олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида ўқувчиларга маълумотлар беришди. Йўл-транспорт ҳодисаларида болалар, хусусан ўқувчи ёшлар ҳам сабабчи бўлаётгани айтиб ўтилди ва ўқувчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишлари лозимлиги тушинтирилди. Тадбирда кун тартибидаги масалага доир видеоролик намойиш қилинди.