Yangiliklar

1 декабрь – ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан “ОИТС—аср вабоси” мавзуида тадбир ўтказилди.

Dekabr 06, 2022 / Ko'rildi 171

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали академик лицейида 1 декабрь – ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан “ОИТС—аср вабоси” мавзуида тадбир ўтказилди. Унда вилоят ОИТСга қарши кураш  маркази услубий профилактика ва эпидемиологияга қарши ишларни ташкил  қилиш бўлими  санитар шифокори Жўраев Акбарали Ўралович қатнашиб, ОИТС ҳақида ўқувчиларга маълумотлар берди ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида гапирди.