Китобхонликка бағишланган тадбир
Mart 31, 2022 / Ko'rildi 409
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали академик лицейида Президентимизнинг беш ташаббусидан бири -- китобхонликка бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда китоб ва унинг маънивиятимизни, илмий салоҳиятимизни ривожлантиришдаги муҳим аҳамияти ҳақида фикр юритилди. Шунингдек, тадбирди лицей директорининг ўринбосари, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Амрилло Аҳмедовнинг “Самарқанд садоси” китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят “Зарафшон” газетаси бош муҳаррири Фармон Тошев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Наврўз Ризаев, Ғайрат Абдиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоира Хосият Бобомуродова, вилоят телерадиокомпанияси директори Мирзо Ихтиёров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят кенгаши раҳбари Тошпўлат Тугалов, вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири Раҳима Давирова, таниқли журналистлар ва раҳбарлар Дилмурод Дўстмуродов, Хўжақул Мухаммадиев, Абдуҳалим Мелиев, ТАТУ Самарқанд филиали директорининг ўринбосари Дилфуза Якубжонова, ТАТУ Самарқанд филиали академик лицейи директори Сайёра Ҳамраева китобхонлик ва тақдимот бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбирда бир гуруҳ ўқувчиларга янги китоблар тақдим этилди.